Бундай қарор қабул қилинишига бутун мамлакат бўйлаб юзага келаётган энергия тақчиллиги билан боғлиқ муаммо сабаб бўлди.
Германиянинг Қуйи Саксон ҳудуди Хоэнхамельн шаҳрида жойлашган Мерум ИЭМ (Kraftwerk Mehrum) биринчи захира кўмир электр станцияси яқин кунларда қайта ишга тушади. Бу ҳақда Германия матбуот агентлиги – “dpa” хабар берди.
Мерум ҳозирча қайта ишга тушириш учун рўйхатдан ўтган ягона тош кўмир билан ишлайдиган иссиқлик электр марказидир.
Жорий йил 14 июлдан бошлаб Германияда захира энергия тизими, деб аталувчи кўмир ва мазут электр станцияларини ишга туширишга яна рухсат берилди. Бундай қарор энергия инқирози таҳдиди туфайли табиий газни тежаш мақсадида қабул қилинган вақтинчалик хусусиятга эга чора ҳисобланади.
Г.Абдуллаева, ЎзА