Германия мудофаа вазири Борис Писториус ва унинг британиялик янги ҳамкасби Жон Хили Берлинда “Мудофаа бўйича қўшма декларация”ни имзолади. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар қилди.

Ушбу декларация ҳар икки давлат мудофаа саноатини мустаҳкамлаш, қурол ва ўқ-дори ишлаб чиқариш ҳамда харид қилиш бўйича яқин ҳамкорликни назарда тутади.

– Бу Россиянинг Украинага қарши ҳарбий амалиётидан олишимиз зарур бўлган сабоқ, – деди Писториус ҳужжатни имзолаш маросими пайтида.

Хили эса ушбу муҳим қадам Германия ва Буюк Британиянинг мудофаа соҳасида мавжуд ҳамкорлигини янада кучайтиришига ишонч билдирди.

– Биз бирга курашамиз ва машқ қиламиз, – деди қироллик Мудофаа вазирлиги раҳбари.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия ва Британия ҳарбий ҳамкорликни кучайтиради