Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этди.

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида роппа-роса бир ҳафта давом этган шахмат бўйича ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Аъзамов хотирасига бағишлаб ўтказилган 14-анъанавий халқаро турнир ўз якунига етди.

Бугун мусобақанинг сўнгги 9-тур ўйинлари ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Якуний тур олдидан ғолибликка асосий даъвогар сифатида икки шахматчи қаралаётган эди. Булар – арманистонлик Шант Саргисян ҳамда ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев.

9-турда арманистонлик шахматчи қора доналарда ўйнашига қарамай ҳамюртимиз Жаҳонгир Воҳидов билан муросага эришди. Натижада у ўз очколари сонини 7 тага етказиб олди.

Нодирбек Ёқуббоев эса Озарбайжон вакили Мисратдин Искандаров билан куч синашди. Искандаров ФИДE рейтингидаги ўрни, қолаверса турнирда қайд этаётган натижалари борасида Нодирбекдан орқада қолаётганди. Шу боис мазкур ўйинда қайд этиладиган дуранг натижа ҳам Ёқуббоевни халқаро турнир ғолибига айлантириши кутилаётган эди. Боз устига, ҳамюртимизнинг оқ доналарда ҳаракат қилиши ҳам унга сезиларли устунлик берарди. Аммо, босим кучлилик қилдими ёки бошқа сабабми, хуллас Нодирбек кутилмаганда рақибига ютқазиб қўйди. Натижада у халқаро турнирни 5-ўринда якунлади.

9-турда тажрибали Марат Жумаевни қора доналарда мағлуб этган ёш, умидли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов эса ўз очколари сонини 6,5тага етказган ҳолда 2-ўринни қўлга киритди. Кучли учликка эса худди шунча очко жамғарган тожикистонлик халқаро мастер Муҳаммад Хусенходжаев якун ясаб берди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳамда араб мамлакатлари шахмат федерацияси президенти, Шаржа шахмат ва маданият клуби президенти Шайх Сауд Абдулазиз Алмуалла иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов мусобақа юқори савияда ташкил этилгани, мусобақа давомида ҳакамларга нисбатан биронта ҳам эътироз бўлмагани, қолаверса ҳозирги пандемик шароитда Тошкентга 12та давлатдан кучли шахматчиларнинг келишгани – бу дунё шахмат оиласида Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган турнирга бўлган қизиқиш юқори эканлигидан дарак беришини алоҳида таъкидлади.

Мусобақа низомига кўра, халқаро турнир ғолиби бўлган арманистонлик Ш.Саргисян 5 минг АҚШ доллари, 2-ўрин соҳиби Н.Абдусатторов 3 500 АҚШ доллари, 3-ўринни эгаллаган М.Хусенходжаев эса 2 500 АҚШ доллари билан тақдирланди. Шунингдек, 4-ўриндан 15-ўрингача бўлган ўрин соҳиблари ҳам тегишли пул мукофотларига сазовор бўлди.

Энди шахматчиларни олдинда яна бир халқаро турнир – 24-29 август кунлари қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида ўтадиган Соҳибқирон Амир Темур кубоги мусобақаси кутиб турибди.

[gallery-3536]

З. ЖОНИБEКОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Георгий Аъзамов халқаро турнири якунланди