Ҳар бир халқнинг маънавий тараққиёти унинг аёлга бўлган муносабати билан белгиланади.

Вилгелм фон Гумболдт

Бугунги кунда гендер тенглик жамият ҳаётининг муҳим таркибий қисмларидан биридир.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси судьялар олий кенгаши ҳузуридаги судьялар олий мактаби ва USAID халқаро ташкилоти ҳамкорлигида Тошкент вилояти Паркент туманида «Суд тизимида гендер ёндашуви бўйича тренерлар тайёрлаш тренинги» ўтказилди.

Тадбир Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ва USAID халқаро ташкилоти ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ўқитувчилари ва USAID халқаро ташкилоти раҳбари Феяхоним иштирок этди.

Тренинг Ўзбекистонда суд тизимида гендер ёндашуви, гендер тенглиги ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини муҳокама қилиш, шунингдек, судьялардан мазкур мавзуда тренерлар тайёрлаш ва гендер тенглик масалалари бўйича хабардорлик даражасини оширишга қаратилган.

Унда зўравонлик ва унинг турлари, гендерга оид концептуал муаммолар, Ўзбекистон Республикаси «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг моҳияти, давлат ва жамият ҳаётида аёлларга нисбатан жинс бўйича камситилиш ҳолатининг таҳлили хотин-қизларни комплекс қўллаб-қувватлаш вазифалари ҳам кўриб чиқилди.

Уч кун давом этган тренинг жуда қизиқарли ва маълумотларга бой бўлиб ўтди.

Тренерлар Нигар Гаппарова (гендер тенглиги, ижтимоий-иқтисодий таҳлил бўйича мутахассис) ва Алишер Исломов (катталарни ўқитиш бўйича мутахассис, андрагог, бизнес тренер) қизиқарли мавзулар, машқлар ва тақдимотлар тайёрлаш бўйича биз судьялар билан ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашди.

М.Умарова, Фуқаролик ишлари бўйича

Риштон туманлараро судининг судьяси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гендер тенглик жамият ҳаётининг муҳим таркибий қисмларидан биридир