Ғазога уюштирилган ҳужумда 22 киши нобуд бўлди
Ғазо марказидаги Ал-Бурайж қўналғаси ҳудудидаги минглаб қочқинлар бошпана топган мактабга уюштирилган ҳужумда 22 киши, жумладан етти бола ҳалок бўлди, ўнлаб одам жароҳатланди. Бу ҳақда CNNхабар берди.
Фожиа Исроил Бош вазири хавфсизлик маҳкамаси анклавда кенгайтирилган ҳарбий амалиёт ўтказиш қарорини маъқуллагандан бироз вақт ўтиб содир бўлди. Шундан буён, Фаластин соғлиқни сақлаш идораси маълумотига кўра, камида 48 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган, 142 одам яраланган.