Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари натижасида яна икки журналист ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ғазо ҳукумати матбуот хизмати баёнотида айтилади.

Мустафо Сурейя ва Ҳамза ал-Даҳдуҳ эксклав жанубидаги Хон Юнус шаҳарчасида Исроил самолётлари уларнинг машинасини уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди. 

Ҳамза ал-Даҳдуҳ Қатарнинг “Al Jazeera” телеканали мухбири Воил ал-Даҳдуҳнинг ўғли. Исроил самолётлари Хон Юнус шаҳрида ичида икки журналист бўлган машинани уриб юборган. 

Бу билан Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузлари натижасида 7 октябрдан бери ҳалок бўлган оммавий ахборот воситалари ходимлари сони 109 нафарга етди. 

Баёнотда, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларини ҳужумни қоралашга ва Исроилга Фаластин халқига қарши геноцидни тўхтатиш учун босим ўтказишга чақирилди. 

Воил ал-Даҳдуҳ 2023 йил 25 октябрда Исроил армиясининг ҳужуми натижасида хотини, ўғли, қизи ва набирасини йўқотди. Журналистнинг ўзи декабрь ойида Исроил ҳужуми оқибатида яраланган эди. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғазода Исроил томонидан ўлдирилган журналистлар сони 109 нафарга етди