Ўт очишни тўхтатиш сари ҳаракат кучайиб бораётган бир пайт Исроил Ғазо шимолини “бўшатиш”га қарор қилган, деб ёзмоқда BBC.
Маълум бўлишича, бир неча ҳудудда ҳарбий амалиёт кучайтирилиб, жануб – Ал-Мавосий қирғоғи томон ҳаракатланиш режалаштирган. “Хавфсиз ҳудуд” сифатида белгиланган жойга уюштирилган зарбада нобуд бўлганлар орасида уч нафар бола ҳам борлиги айтилмоқда.
Кеча тушдан олдинги ҳисоботга кўра, охирги суткада 86 киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.
Шанба куни Трамп Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва ХАМАС ўртасида келишув бўйича музокара олиб борилаётганини таъкидлаган.
Мусулмон Зиё, ЎзА