Тошкент вилоятида аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, мавжуд муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 Буни Бўстонлиқ туманидаги 35 мингдан зиёд истеъмолчига хизмат кўрсатаётган "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. 

Ҳудуднинг 7 минг 697 та хонадони суюлтирилган газдан фойдаланади. Энг олис манзиллар “Узун”, “Янги қўрғон”, “Сижжак”, “Нанай” маҳаллалари, шунингдек, чекка тоғли ҳудуд саналган – 78 та хонадондан иборат "Испай" қишлоғи аҳолисига ҳам узлуксиз газ баллонлари тарқатилмоқда. Биргина апрел ойининг ўзида мазкур қишлоққа 2 тонна суюлтирилган газ ҳажми махсус транспортларда етказиб берилди. 

Бўстонлиқ туманидаги суюлтирилган газ билан таъминланадиган истеъмолчиларга Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ газ тўлдириш станцияси” томонидан хизмат кўрсатилади. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, истеъмолчиларни белгиланган муддатларда узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминлаш, аҳоли ва газ таъминоти ташкилотлари ўртасидаги англашилмовчиликларнинг олдини олиш, замонавий технологияларни тадбиқ этган ҳолда қулайликлар яратиш мақсадида бугунги кунда мазкур қишлоқ аҳли "Ҳудудгаз Тошкент" ГТФ томонидан тадбиқ этилган ID карталардан фойдаланмоқда.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ таъминоти: энг чекка ва тоғли ҳудудларда ҳам муаммо бўлмайди