Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳри Баркамол авлод маҳалласида тадбиркорлар билан мулоқот қилмоқда.
Қайд этилганидек, саноат ва хизмат кўрсатишни тиклаш учун республика бўйича:
– кунига 80 миллион куб метр газ
ва 126 миллион киловатт соат электр етказиб берилади (ҳозир – 70 миллион куб метр газ ва 120 миллион киловатт соат электр берилмоқда);
– бир ҳафта ичида газ қуйиш шохобчаларига кунлик 5 миллион куб метр газ етказиб берилади (ҳозир – 1 миллион куб метр).
–Бу борада яна бир масала – Андижон
ва Фарғонада бўлган учрашувларда кўплаб тадбиркорлар электр ишлаб чиқаришни ўзи йўлга қўйиш, кичик қуёш станцияларни ва микроГЭСлар қуришга тайёрлигини билдирди. Бундай ташаббуси бор Наманган тадбиркорларини ҳам, албатта, қўллаб-қувватлаймиз,– деди Президент.
Қурилиш ва қурилиш материаллари тармоқларини тезроқ тиклаш учун, давлат инвестиция дастуридан 3 триллион сўмлик молиялаштириш шу ҳафтадан очилиши маълум қилинди.
Хусусан, Наманганда инфратузилмани яхшилашга бу йил 1,3 триллион сўм йўналтирилади.
ЎзА