Мамлакатимизда газ таъминоти тизимини рақамлаштириш ва модернизация қилиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, газни етказиб бериш инфратузилмасини такомиллаштириш ва бошқарув тизимини оптималлаштириш борасида қатор тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан 2020-2024 йилларда газ тармоқлари қувватини ошириш учун қўшимча 1 637,6 километр янги тармоқлар қурилди ҳамда 929,2 километр қисми мукаммал таъмирланиб, реконструкция қилинди. Бу ишлардан кўзланган мақсад эса аҳоли ва истеъмолчиларга барқарор табиий газ етказиб беришдир. 

Мазкур ташкилот нафақат табиий газни етказиб бериш, балки аҳоли ва истеъмолчилар ушбу манбадан оқилона, хавфсиз ва самарали фойдаланиши бўйича ҳам мунтазам тадбирлар ўтказмоқда. 

“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти бошқарма бошлиғи Абдусаттор Қаюмов тизимда меҳнатни муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, газ ва электр хавфсизлиги, фавқулодда ҳолатларни ўрганиш ва уларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида интервью берди: 

–Умуман олганда, ёқилғи-энергетика ресурслари халқимиз фаровонлигини таъминлашда энг муҳим манба ҳисобланади. Бироқ, ушбу манбалардан самарали фойдаланишни билишга ҳар бир фуқаро масъулдир. Мисол учун, табиий ва суюлтирилган газ фуқаролар наздида оддий ёқилғи кўринса-да, аслида у жуда хавфли ва бахтсиз ҳодисага сабаб бўлиши мумкин. 

Шу сабабли, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан аҳолига табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш баробарида, уларни ишлатишда қандай қоидаларга амал қилиш зарурлиги бўйича мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аҳоли орасида ва хонадонларда табиий ҳамда суюлтирилган газдан хавфсиз, самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича 1 миллион 215 мингдан ортиқ ҳовли жойлар, 358 мингдан ортиқ кўп қаватли уйларда тушунтириш ишлари олиб борилди. Тарғибот-ташвиқот ишлари жараёнида аҳоли хонадонларида аниқланган 16 минг 350 та, суюлтириган газ йўналиши бўйича аниқланган 8 минг 942 та камчилик ходимларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида бартараф қилинди. Ушбу камчиликлар аниқланган хонадонларда эҳтимолий бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинди. 

Шунингдек, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ қуйи тизими корхоналари томонидан республикамизда ис гази ва газ-ҳаво аралашмаси чақнаши билан боғлиқ вазиятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар доимий равишда ташкил этиляпти. Хусусан, 2024/2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш даврида ҳам доимий равишда тушунтириш ва кенг тарғибот ишлари олиб борилаётир. Шу билан бирга, бугунги кунга қадар ижтимоий тармоқларда 4 минг 204 та мақола жойланди, аҳоли гавжум жойларда ва радио эшиттиришлар орқали 909 маротаба чиқишлар қилиниб, газдан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди. Аҳолига 539 мингдан ортиқ эслатма-буклетлар тарқатилди. Матбуот ва телевидение орқали қатор мақола, интервью ва видеороликлар намойиш этилди. 

Фуқароларга маълумот етказишнинг энг тезкор усулларидан бири телеграм тармоғи бўлгани сабабли “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг жойлардаги 14 та филиали тизимидаги барча туман/шаҳар газ бўлимларининг хар бирида алоҳида 207 та "Хавфсиз Газ" номи билан телеграм гуруҳлар очилди. Телеграм гуруҳлар орқали газдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик қандай мудҳиш, кўнгилсиз фожиаларга олиб келиши реал воқеалар, роликлар, фотосуратларни жойлаш, тавсия ва кўрсатмалар, эълонлар, огоҳлантиришлар орқали фуқароларга эҳтиёткор, зийрак, масъулиятли бўлиш кераклиги тушунтириб, эслатиб борилмоқда. 

Истеъмолчилар ўртасида газдан фойдаланишда бахтсиз ҳодисалар содир бўлишининг олдини олиш бўйича барча йўналишлар бўйича ишлар тизимли ташкил этилган ва назоратга олинган. Юқоридаги ишларга қарамасдан, республикамиз ҳудудларида фуқаролар томонидан ис газининг қай даражада хавфли эканини ҳис этмасликлари, ностандарт, қўлбола ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган газ жиҳозларидан фойдаланиш ҳамда дудбуронлар, шамоллатиш тизимлари яроқлилигига эътибор бермасликлари натижасида бахтсиз ҳодисалар содир бўлмоқда. 

Мисол учун айтганда, мамлакатимизда жорий йил бошидан газ билан боғлиқ 37 та бахтсиз ҳодиса кузатилиб, унда 52 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган бўлса, 29 нафар фуқаро вафот этган. 

Бахтсиз ҳодисалар таҳлил қилинганида, ис газидан 11 та заҳарланиш ҳолатлари содир бўлиб, бунда 27 нафар фуқаро вафот этган ва 7 нафар фуқаро турли даражада заҳарланган. Газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ (чақнаш) 18 та ҳодиса содир бўлган ва унда 2 нафар фуқаро вафот этган, 30 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган. Маиший газ баллон билан боғлиқ 8 та ҳолат содир бўлган бўлиб, бунда 15 нафар фуқаро жабрланган. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/W_4YKFXkQgo" title="Газ билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш асосан қандай чора-тадбирларга боғлиқ?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Содир бўлган ҳар бир ҳодиса ўрганилганида, газ-ҳаво аралашмаси чақнаши ҳолатларида истеъмолчилар томонидан газдан фойдаланиш қоидаларига эътиборсиз бўлган ёки қоидаларни менсимасдан ўзбошимчалик билан ностандарт ускуна-жиҳозлардан фойдаланган. Ис газидан заҳарланиш ҳолатлари асосан газ жиҳози фуқаролар яшаш хонасида ўрнатилиши, дудбурон ёки печлар мутахассис томонидан қурилмаслиги, ностандарт жиҳозлардан фойдаланиш натижасида содир бўлган. 

Кўриниб турибдики, аксарият ҳолатларда фуқаролар томонидан мавжуд қоидаларга зид равишда мутахассисдан бемаслаҳат, ўзбошимчалик билан ностандарт автоматикасиз (арзон) газ ускуна ва жиҳозларидан, яшаш ёки ювиниш хонасида ўрнатилган хавфсизлик автоматикаси носоз ёки умуман автоматикасиз газ горелкалардан фойдаланиши, шунингдек, ис газининг нақадар хавфли экани бўйича тушунчага эга эмаслиги ёки тарғиботда тушунтирилаётган ҳолатларга ишонмасликлари, моддий жиҳатдан имкониятлари чегаралангани каби омиллар бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлмоқда. 

Хўш, бундай бахтсиз ҳодисалар олдини олишда қандай чоралар кўриш лозим? Бунда табиий газдан фойдаланиш талаблари бўйича қонуний меъёрларга янги қоидалар ва назорат қилиш механизмини ишлаб чиқиб, қўшма қарор билан тасдиқлаш мақсадга мувофиқдир. 

Унга мувофиқ, ҳудудларда фаолият юритаётган дудбуронларга хизмат кўрсатадиган масъулияти чекланган жамиятлар, ёнғинга қарши қураш ташкилотлари масъулияти, жавобгарлигини ошириш, кам таъминланган, иқтисодий жиҳатдан ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаган ҳолда уларга хавфсизлик ва тежамкорликни автоматик тарзда бошқарувчи газ ускуна ва жиҳозларни харид қилишларида кўмаклашадиган ҳомийларни жалб этишни йўлга қўйиш, арзон, ностандарт, автоматикасиз ускуна ва жиҳозлардан фойдаланиб келаётган истеъмолчиларга замонавий хавфсизлик ва тежамкорликни автоматик тарзда бошқарадиган жиҳозларни харид қилиш ва ўрнатиш ҳамда печлардан фойдаланувчи истеъмолчиларга иситиш тизимини сув иситиш қозони билан ўзгартириш учун банклардан имтиёзли кредитлар ажратиш тизимини жорий этиш каби қатор чоралар кўрилиши керак. 

Шу билан бирга, ис газидан заҳарланиш, ҳаво-газ аралашмаси натижасида чақнаш каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирларда МФЙдаги еттилик аъзолари ролини кескин кучайтириш зарур. 

Барча кўп қаватли уйлардаги хонадонлар ва ҳовли уйларда истеъмолчиларга мажбурий тартибда газ ҳидини аниқловчи ва газ сизиб чиққанда автоматик тарзда газ таъминотини тўхтатувчи ускуналар (газосигнализатор) ўрнатишни йўлга қўйиш керак. Газдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини бузган, имконияти бўла туриб қўлбола, ностандарт газ ускуналари, тақиқланган резина шланглар ва газсўрғич мосламаларидан фойдаланаётган табиий газ истеъмолчиларига қатъий чора кўриш, табиий газ етказиб беришни тўхтатиш, жарималар қўллаш тизимини яратиш каби тадбирларни амалга ошириш лозим. 

Албатта, бу каби чоралар нафақат фуқароларнинг табиий ва суюлтирилган газдан оқилона фойдаланиш буйича тушунчасини оширади, балки улар ўзи ва яқинларини бахтсиз ҳодисалардан асрайди. 

ЎзА мухбири Насиба Зиёдуллаева ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш асосан қандай чора-тадбирларга боғлиқ? (+видео) 