Ғайбуллаев Шўҳрат Шароф ўғлининг кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«4,6- ва 4,7-диалмашган бициклик хиназолин ҳосилаларининг кимёвий ўзгаришлари ва биологик фаоллиги» мавзусида
Ғайбуллаев Шўҳрат Шароф ўғлининг кимё фанларидан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун, 02.00.03 – Органик кимё ихтисослиги бўйича «4,6- ва 4,7-диалмашган бициклик хиназолин ҳосилаларининг кимёвий ўзгаришлари ва биологик фаоллиги» мавзусидаги диссертация ишининг ҳимояси Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.K.09.09 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 7 ноябрь куни, соат 10:00 даги йиғилишида бўлиб ўтади.
Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй, Биокимё институти, кимё биноси, 220 хона.
Тел: (+99866) 240-38-40; факс: (+998 66) 239-11-40.
e-mail: devonxona@samdu.uz