Гарвард университети АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти талабини қондириш орқали Оқ уй билан келишмовчиликни ҳал қилиш учун 500 миллион доллар ажратишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда “Нью-Йорк Таймс” маълум қилди.
– Гарвард федерал ҳукуматга тўғридан-тўғри тўлашни истамади, музокарачилар аниқ молиявий шартни муҳокама қилмоқда, – деб ёзган газета.
Трамп маъмурияти ва Гарвард ўртасида қачон келишувга эришилиши ҳозирча номаълум. Бинобарин, университет ҳар қандай битим молия қисқариши ва чет эллик талабалар қабули тақиқланиши муносабати билан ҳукуматга қарши қўзғатилган федерал даъво билан боғланишини талаб қилиши кутиляпти.
Ўтган ҳафта АҚШ маъмурияти Гарвард ва бошқа қатор олий ўқув юртлари Колумбия университети билан илгари тузилган шартномага ўхшаб, ҳукумат томонидан молиялаштириш эвазига салмоқли миқдорда жарима тўлаши лозимлигини билдирди.
Оқ уй аввалроқ университетлардан яҳудий талабалар ҳимоя қилинишини талаб қилиб, айрим таълим масканларида Фаластин ёқланган намойишлар уюштирилиши асносида молиялаштириш қисқариши билан таҳдид қилган эди.
Апрель ойида Таълим вазирлиги ҳукуматнинг кадрлар ва таълим сиёсати билан боғлиқ ўзгаришлар ҳақидаги талабини очиқчасига рад этгач, Гарвардга ажратиладиган 2,2 миллиард долларлик ҳукумат маблағи қисқартирилишини эълон қилди.
С.Раҳимов, ЎзА