Гаровсиз 200 миллион сўм кредит ва 300 миллион сўмлик грант Бундай имконият кимлар учун? (+видео)
Тасаввур қилинг: сиз янги бизнес-ғоя устида бош қотиряпсиз, лекин қайси соҳа фойдалироқ эканини билмаяпсиз. Ёки тайёр ғоянгиз бор-у, банкдан кредит олиш учун гаровга қўйишга мол-мулкингиз етарли эмас. Бундай вазиятда нима қилган бўлардингиз?
Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган янги қарор айнан тадбиркорлар дуч келаётган шу каби муаммоларга чек қўяди. Энг муҳими, ҳалол ва самарали фаолият юритаётган тадбиркорларга 200 миллион сўмгача гаровсиз кредит ва юқори кўрсаткичга эришган бизнес вакилларига 300 миллион сўмгача грант ажратилиши белгиланди.
Суҳбатимиз давомида кредит олиш шарти ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун берилаётган турли енгилликлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.
Бизнес учун муҳим саволларга жавоб олиш учун лавҳани “YouTube” каналимиз орқали томоша қилинг!
Фардона Яхшибоева,
Улуғбек Тўхтаев (видео),
ЎзА