Гаровга қуйилган кўчмас мулк савдога чиқарилди
Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармасининг Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси томонидан банк фойдасига қарийб 788 миллион сўмлик қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аниқланишича, фуқаролар О.Ж. ва З.М. 2023 йилда банкнинг Тошкент вилояти филиалидан 10 йил муддатга, йиллик 25 фоиз устама тўлаш шарти билан 742 миллион сўм миқдорида кредит маблағи олишган.
Бироқ, қарздорлар томонидан тўлов мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаган. Натижада, Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг 2025 йил 9 июндаги ижро ҳужжатига асосан, қарздорлардан солидар тартибда жами 787 838 779 сўм ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати 2024 йил 29 август куни Бюро органларига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, "Янги давр" МФЙ, Фарғона йўли кўчасида жойлашган турар-жой белгиланган тартибда хатланди.
Ҳозирда ушбу кўчмас мулк “E-Auksion” электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган бўлиб, савдодан тушган маблағлар кредит қарздорлигини ёпиш учун банк ҳисобига йўналтирилиши таъминланади.
Ҳамроз Баёнов, ЎзА