Олмаота шаҳрида гандбол бўйича U18 ўсмирлар ва U20 ёшлар жамоалари ўртасида бошланган "IHF Trophy турнири"нинг 3-Осиё минтақаси босқичида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари иштирок этмоқда.

U18 биринчилигида 6 та жамоа илк босқичда икки гуруҳга тақсимланган бўлиб, «А» гуруҳидан Ўзбекистон, Покистон, Тожикистон, «В» гуруҳидан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон жой олган.

U20 биринчилигида эса 5 та жамоа – Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон жамоалари давравий тизимда баҳс олиб бориши белгиланган.

Кеча ушбу мусобақада дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон U18 ва Тожикистон U18 жамоалари ўртасидаги учрашув 65:21 ҳисобида поёнига етган бўлса, U20 биринчилигида ўтган Ўзбекистон – Туркманистон 36:22, Қозоғистон – Покистон 40:30 кўринишида ўйинлар якунланди. Ушбу турда Тожикистон терма жамоасида дам олиш куни бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўз ёш тоифасида ғолибликка эришган жамоалар турнирнинг қитъа босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга чиқади.

Мусобақалар 26 июнга қадар давом этади.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандболчиларимиз Қозоғистондаги турнирни ғалаба билан бошлади