Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида IHF Trophy турнирининг 3 - Осиё минтақаси босқичи бўлиб ўтмоқда. Йигирма ёшгача бўлган (U-20) гандболчилар биринчилиги марказий учрашуви натижасига кўра Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан аввал кейинги босқичга йўл олди.

Мамлакатимиз ёш гандболчилари мазкур ўйинда ғолибликка асосий даъвогар бўлган Қозоғистон терма жамоаси билан рўбарў келди.   

Финал даражасида кечган ўйиннинг дастлабки қисми тенг курашлар остида ўтди. Гандболчиларимиз биринчи бўлимни 16:15 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал қилди.   

Иккинчи бўлимда мураббийларнинг техник-тактик кўрсатмалари асосида бир қатор самарали комбинацияларни амалга оширган ҳамюртларимиз етакчиликка эришди.   

Якуний ҳисоб 38:34 кўринишини олди. Бу Ўзбекистон терма жамоасининг ўз ёш тоифасида қитъа босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга чиқишига олиб келди.   

26 июнга қадар давом этадиган турнирда ўз ёш тоифасида ғолибликка эришган жамоалар турнирнинг қитъа босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга чиқади.   

Эслатиб ўтамиз, турнирда 6 та жамоа илк икки гуруҳга тақсимланган бўлиб, «А» гуруҳидан Ўзбекистон, Покистон, Тожикистон, «В» гуруҳидан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ғолиблик учун курашаётган бўлса, U20 биринчилигида Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон жамоалари давравий тизимда баҳс олиб бормоқда.   

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гандбол: Ўзбекистон муддатидан аввал IHF Trophy турнирининг кейинги босқичида