Андижон шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида футзал бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати – Олий лига баҳсларининг 2-тур учрашувлари ортда қолди.
Дастлабки кунги ўйинларда Олмалиқнинг ОКМК жамоаси шиддатли кечган ўйинда “Сурхон” жамоасини 2: 0 ҳисобида доғда қолдирди.
Амалдаги Ўзбекистон чемпиони Жиззахнинг “BMB” жамоаси Фарғонанинг “Нефтчи” футзалчилари дарвозасига жавобсиз 10 та тўп йўллаб, ўз дарвозалари тўридан 1 та тўп олиб чиқди –10:1.

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси пойтахтнинг “Локомотив”чилари билан куч синашди. Учрашувда омад темирйўлчиларга кулиб боқди. Улар Навоий вилояти жамоасини 5:2 кўринишида таслим этди.
Бугун, 29 сентябрь куни 2-турнинг иккинчи кунги баҳслари бўлиб ўтади.

Унда Тошкент вилоятининг ОКМК жамоаси Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан, “Сурхон” “Локомотив” билан, “BMB” “Қизилқум” жамоаси билан рўбарў келади.
12 та жамоа иштирокида ўтаётган 2-тур ўйинлари 3 октябрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА