Хабарингиз бор, 2026 йилда футбол бўйича ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қилади. Ҳозирда, Европа минтақасида мундиалга саралаш турнирининг навбатдаги учрашувлари давом этмоқда.

Ушбу саралаш баҳсларида Германия терма жамоаси ўз майдонида Словакия футболчилари дарвозасига жавобсиз олтита тўп киритди ва 15 очко тўплаган ҳолда “А” гуруҳи пешқадами сифатида Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. “G” гуруҳида Нидерландия 4:0 ҳисобида Литвани таслим этиб, 20 очко билан ўз гуруҳида биринчи ўринда мундиалда иштирок этувчи терма жамоалар қаторидан жой олди.  

Шу тариқа, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 34 та терма жамоалар номи аниқ бўлди ва яна 14 та йўлланма ўз эгасини кутмоқда. 

Қуйида Жаҳон чемпионатига йўл олган жамоалар билан танишасиз:  

АҚШ, Канада, Мексика, Япония, Янги Зеландия, Эрон, Аргентина, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Иордания, Австралия, Бразилия, Эквадор, Уругвай, Колумбия, Парагвай, Марокаш, Тунис, Миср, Жазоир, Гана, Кабо-Верде, ЖАР, Қатар, Саудия Арабистони, Англия, Сенегал, Кот-д'Ивуар, Франция, Хорватия, Норвегия, Португалия, Германия ва Нидерландия.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Жаҳон чемпионати иштирокчилари сони 34 тага етди