Жорий йилнинг 29 август- 8 сентябрь кунлари мамлакатимиз пойтахти Тошкент ва Тожикистон пойтахти Душанбе "CAFA Nations Cup-2025" мусобақаларига мезбонлик қилади.
Куни кеча терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе "CAFA Nations Cup-2025" турнири олдидан 26 августидан бошланадиган навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига жалб этилаётган кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов ("Фулад", Эрон), Ботирали Эргашев ("Нефтчи"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Владимир Назаров ("Пахтакор")

Ҳимоячилар: Абдулла Абдуллаев ("Дибба", БАА), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор"), Умарбек Эшмуродов ("Насаф"), Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Пахтакор"), Дилшод Комилов ("Қизилқум"), Абдуқодир Ҳусанов ("Манчестер Сити", Англия), Алибек Давронов ("Насаф"), Авазбек Ўлмасалиев (ОКМК), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Фарруҳ Сайфиев ("Нефтчи"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Нефтчи"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Дилшод Саитов ("Пахтакор")
Ярим ҳимоячилар: Аброрбек Исмоилов ("Нефтчи"), Одилжон Ҳамробеков ("Трактор", Эрон), Отабек Шукуров (клубсиз), Азизжон Ғаниев ("Ал Батаэҳ", БАА), Абдурауф Бўриев ("Пахтакор"), Диёр Ҳолматов ("Пахтакор"), Акмал Мозговой ("Бани Яс", БАА), Иброҳим Ибрагимов ("Пахтакор"), Жамшид Искандеров ("Нефтчи")

Ҳужумчилар: Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Русланбек Жиянов ("Навбаҳор"), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Аббосбек Файзуллаев ("Истанбул Башакшехир", Туркия), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Алишер Одилов ("Нефтчи"), Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Ҳусайн Норчаев ("Насаф"), Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшехир", Туркия).
Айтиш лозим, CAFA Nations Cup-2025" ўйинларида 8 та жамоа “А” ва “Б” гуруҳларида иштирок этади. “А” гуруҳ ўйинлари Тошкентда ўтказилса. “Б” гуруҳ баҳслари Душанбеда ташкил этилади.
Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳида Қирғизистон, Туркманистон ва Ўмон жамоалари билан куч синашади.
“Б” гуруҳида Тожикистон, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон жамоалари жой олган.
Ҳамюрларимиз илк ўйинни 30 август куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Ўмон жамоасига қарши ўтказади.
Т. Рўзиев, ЎзА