Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.

Асронқулов Элёрбек Мадаминович номзоди Фурқат тумани депутатлари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди ва у туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Элёрбек Асронқулов 1985 йилда Бағдод туманида туғилган. Фарғона политехника институтини иқтисодчи мутахассислиги билан тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2011 йилда Пенсия жамғармаси Бағдод тумани бўлими инспектори вазифасида бошлаган. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармасида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2019-2020 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратида фаолият олиб борган. 2020-2023 йилларда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи бўлган.  

2023 йил 20 августдан буён Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

М.Сулаймонов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фурқат туманига янги ҳоким тайинланди