Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний миграцияга қарши кураш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.

Аниқланишича, Самарқанд шаҳрида туғилган, ҳайдовчилик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро С.П. маҳаллий фуқаро Ғ.А.ни 30 минг АҚШ доллари эвазига "ўзининг қўли узун танишлари" орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилади. Бунинг учун олдиндан 10 минг, АҚШга борганидан сўнг яна 20 минг долларни бериши мумкинлигини маълум қилган.

Ушбу келишувга кўра, фуқаро С.П. "мижози" Ғ.А.дан 10 минг АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан С.П.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.

Ғ. Ҳасанов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқарони 30 минг доллар эвазига Америкага юбормоқчи бўлган шахс ушланди