Судьялар олий кенгаши ташаббуси билан “Фуқаролик ишлари бўйича давлат божини белгилаш ва ундириш тартиби” деб номланган амалий қўлланма тайёрланди.

Мазкур қўлланмада фуқаролик ишлари бўйича судларга киритилган даъво аризалари бўйича давлат божи миқдорини ҳисоблаш ва ундириш юзасидан атрофлича маълумот берилган.  

Шунингдек, тўпламдан давлат божи масалалари бўйича амалдаги қонунлар,  Олий суд пленумининг қарорлари, умуман, бож ундируви билан боғлиқ (давлат божини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ва ҳоказо) ҳуқуқий норматив-ҳужжатлар ҳамда намунавий суд қарорлари ҳам жой олган.  

Қўлланма судьялар, судьяликка номзодлар ҳамда фуқаролик процессуал қонуни билан ишловчи прокуратура органлари ходимлари ва адвокатларга мўлжалланган.  

“Фуқаролик ишлари бўйича давлат божини белгилаш ва  ундириш тартиби” қўлланмаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш ва электрон шаклини юклаб олиш ҳам мумкин:  

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролик ишида давлат божини белгилаш ва ундириш тартибига оид қўлланма яратилди