Давлатимиз раҳбарининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида қандай ишлар амалга оширилади?

Бу саволга Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева жавоб берди:  

– Фармон ижроси доирасида адлия органлари аҳолини қийнаётган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаб, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш бўйича амалий чораларни кўради. 

Жойларда аниқланган тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқади. Фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилади. 

Туман ва шаҳар адлия бўлимлари маҳаллаларда ҳар ойда “Адлия куни” тадбирларини ўтказади. “Ҳуқуқий кўмак” акцияларини ўтказади. 

Фармонга мувофиқ, 2024 йил 1 июлдан фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишнинг янги тартиби жорий қилинади. 

Жумладан, давлат хизматлари марказларида “Мадад” ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари босқичма-босқич ташкил қилинади. Ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади. 

Низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда зарур бўладиган процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонунчилик ҳужжатларини ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида “Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси амалга оширилади. 

Бундан ташқари, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида маҳаллаларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Ҳуқуқий тарғибот куни” этиб белгиланди. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилади 