Бугунги кунда мамлакатимизда, хусусан Тошкент шаҳрида улуш киритиш асосидаги уй-жой қурилишлари ривожланган. Уларнинг аксари аҳолининг турар жойга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилаётган бўлса, фуқаролар ишончига кириб, алдов йўли билан уларнинг пулини олишни мақсад қилганлар ҳам йўқ эмас.

Кўпчилик юртдошларимиз янги уй-жой олаётганда ҳали пойдевори қуйилмаган уйларга олдиндан тўлов қилади. Табиийки, фундаменти йўқ уйнинг кадастр ҳужжатлари ҳам бўлмайди. Яъни, мулкка кадастр ҳужжати расмийлаштирилмагунча уни тасарруф қилиб бўлмайди.  

Баъзи фирмаларнинг уй-жой олди-сотдиси бўйича шартнома бандларини ўқиб, таажжубланасиз. Масалан, фирма мавжуд бинони гаровга қўйган тақдирда фуқаронинг розилигини олиш шарт эмаслиги каби бандлар кишини ҳайратлантиради. Бу агарда бино тўлиқ битса, фирма бинони гаровга бериши мумкин деганими? Мана шундай жараёнда фуқаролар бир томонлама қурувчи томонидан бекор қилинишини англатувчи шартнома шартларига мутлақо рози бўлмаслиги керак. Шартнома фақат суд томонидан бекор қилиниши ҳақидаги бандларни талаб қилиши керак.  

Қурилиши ҳали битмаган ёки умуман бошланмаган уйлардан уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Мавзу юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Элёр Комилов билан суҳбатлашамиз.    

– Фуқаролар янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан сотиб олаётганда нималарга эътибор бериши керак?  

– Ўзбекистонда улуш киритиш асосидаги уй-жой қурилишлари кўпайиб боряпти. Бу борада харидорлар билиши керак бўлган айрим нозик жиҳатлар бор. Уй сотиб олаётган фуқаро уйни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганини текшириши керак. Бунинг учун фуқаро https://mc.uz/ulushdor/ ҳаволаси орқали қурилаётган уйнинг рўйхатдан ўтганини текшириши лозим. Бу ҳавола орқали ҳамма учун очиқ бўлган мажмуа ва қурувчи ташкилот номи, манзили ҳамда бошқа маълумотларни олиши мумкин.  

– Қурилиш ташкилотлари қай тартибда рўйхатдан ўтказилади?    

– Қурилиш ташкилоти қурилаётган уйнинг маълумотларини электрон тартибда платформага юклайди. Ваколатли органнинг масъул ходими маълумотларни кўриб чиқади ҳамда 3 иш кунида рўйхатдан ўтказади. Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб, рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.    

Бунда қурувчининг қарорда белгиланган тартибда қурилишни бошлашига асос бўлувчи ва бешта талабга жавоб бериши керак бўлган ҳужжатлари жойлаштирилади. Ушбу қарорга асосан ташкил этилган электрон платформа кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш бозорини тартибга солиш, уй харид қилаётган фуқароларни максимал даражада ҳар хил фирибгарликлардан ҳимоялаш мақсадида ишга туширилган. Рўйхатдан ўтган қурилиш ташкилотлари юқорида кўрсатилган талабларга асосан қурилиш жараёнини олиб бораётган бўлади.    

Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, фуқаролар маблағларини қурилиш ишларига жалб қилаётган қурилиш ташкилотлари электрон платформа рўйхатидан ўтиши зарур. Рўйхатдан ўтмасдан туриб қурилиш ишларига фуқароларнинг маблағларини жалб қилиш мумкин эмас. Электрон платформадан рўйхатдан ўтмаган қурилиш ташкилотлари, ўзлари қураётган кўп қаватли турар-жой мажмуасини реклама қилиши ҳамда улушдорнинг маблағларини қурилишга жалб қилиши мумкин эмас.    

Яна бир маълумот: қурилиш ишлари тугалланган уйлар эгаларига топширилгандан кейин камида 2 йил давомида қурилиш объекти эксплуатациясининг кафолат муддатини амалга ошириб бориши лозим.    

Улушдор фуқаролар қурилиш объектидаги қурилиш ишлари ҳолати билан танишишга, шартнома шартлари бажарилиши бўйича қурувчидан ёзма шаклда маълумот талаб қилишга ҳақли. Бундан ташқари, қурилиш объектларини қуриш устидан техник, шунингдек, маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан назоратни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахсларни ёки мутахассисларни жалб қилиш орқали амалга оширишга ҳақли.    

Қурилиш устидан давлат назорати Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан амалга ошириб борилади.  

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролар янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан сотиб олаётганда нималарга эътибор бериши керак?