Молия вазирлигида “Ўзбекистон Республикасида дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этиш” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди.

БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур анжуманда Олий Мажлис Сенати ва вазирликнинг Давлат бюджети департаменти мутахассислари, Европа Иттифоқи, Осиё тараққиёт банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти сингари халқаро тузилмалар ҳамда Америка Ғазначилик департаменти экспертлари иштирок этди.

Маълумки, кейинги йилларда Ўзбекистонда барча жабҳаларда юз бераётган ислоҳотлар давлат бюджети шаффофлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларда ҳам яққол акс этмоқда. Айни жараёнда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган дастурларни яратиш, мунтазам мониторинг қилиб, баҳолаб бориш, дастурлар ички ва ташқи назоратини ўрнатиш каби долзарб масалаларга жиддий эътибор бериляпти.

Мазкур семинар ана шу йўлда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларнинг узвий давомидир.

Тадбир доирасида дастлаб 2021 йил учун тасдиқланган бюджет асосида Молия вазирлиги томонидан тайёрланган “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрининг навбатдаги сони тақдимоти ўтказилди.

БМТ Тараққиёт дастури ва Молия вазирлигининг “Ўзбекистонда барқарор ривожланишни молиялаштириш” қўшма лойиҳасини амалга ошириш дастури доирасида 2018 йилдан буён “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашри чоп этиб келинмоқда.

– Саккизинчи бор нашр қилинган рисоланинг янги сонида 2021 йил учун макроиқтисодий кўрсаткичлар, давлат бюджетининг кутилаётган даромадлари, харажатлари ва маблағларнинг иқтисодиёт тармоқлари кесимида ажратилиши каби маълумотлар акс этган, – дейди Молия вазирлиги Давлат бюджети департаменти бош иқтисодчиси Ҳабибулло Ҳамидов. 

– Шунингдек, 2022-2023 йиллар учун мўлжал, бюджет тақчиллиги ва уни қоплаш манбалари, давлат қарзи, маҳаллий бюджетлар каби бўлимларда ҳам ўқувчиларга бир қатор зарур ахборотлар тақдим этилган.

Дарвоқе, “Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашрининг ушбу сонидан бошлаб “Бюджетлараро муносабатлар”, “Бюджет очиқлиги” ва “Бюджет тақвими” каби бўлимларни ўз ичига олган “Бюджет қонун ҳужжатларида нималар ўзгарди?” номли янги рукн очилган.

Мутахассислар, кенг жамоатчилик ва барча қизиққан ўқувчилар учун мўлжалланган мазкур нашр давлат бюджети ҳақида батафсил маълумот беради.

Анжуман давомида халқаро экспертларнинг дастурий бюджетлаштириш тизими ва давлат молиявий тизимини бошқариш масалаларига оид АҚШнинг Виржиния штати, Янги Зеландия давлати, бюджетлаштиришнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига йўналтирилган тизими бўйича Канада, Арманистон тажрибасига доир маърузалари тингланди.

Семинар якунида иштирокчилар кўтарилган мавзулар юзасидан муҳокама, савол-жавоб, мунозара шаклида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/PbdpZ5uNNNM" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Ғ.ХОННАЗАРОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фуқаролар учун бюджет” ахборот нашри тақдим этилди