2024 йил 5 августда қабул қилинган ва орадан уч ой ўтиб кучга кирган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун асосида юртимизда ушбу тоифадаги объектлар учун фуқароларга эгалик ҳуқуқи бериш жараёнлари давом этмоқда.

Жумладан, Самарқанд вилоятида шу пайтгача 156 та маҳаллада 35 минг 434 та кўчмас мулк объекти хатлов йўли билан техник инвентаризaциядан ўтказилиб, электрон хариталари яратилди. 23 минг 213 та объект UZKAD ахборот тизимида электрон йиғмажилд шакллантириш учун мигрaция қилиниб, 21 минг 149 таси фаоллаштирилди ҳамда 14 минг 665 та объект ҳақидаги маълумотлар “E’TIROF” ахборот тизимига киритилиб, ваколатли ташкилотлар муҳокамасига юборилган.  

Бу маълумотларнинг кўриб чиқилиши ҳолатига қарайдиган бўлсак, айни пайтда 949 таси эълонда, 11038 таси муҳокама жараёнида, 1423 таси адлия органларида, 535 таси таҳрирлашда турибди. 228 та объект бўйича маълумотлар рад этилган, 260 тасининг тўлови кутилмоқда, 158 таси бўйича қарор қабул қилиниш арафасида. Қонуннинг 17-моддасига асосан ҳуқуқларни эътироф этиш тизимида тўлиқ шакллантирилган электрон йиғмажилд маълумотлари хатлов ўтказилган маҳаллалар биноларида жамоатчиликка эълон қилиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадар Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан 74 нафар фуқаронинг уй-жой ва ер участкаларига бўлган эгалик ҳуқуқларини эътироф этиш бўйича қарорлар қабул қилинган.

Тойлоқ туманида қонун ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишдик.

– Қонунда фуқаролар томонидан 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиблари, уни амалга ошириш муддатлари аниқ белгилаб қўйилган, – дейди давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси Тойлоқ тумани филиали раҳбари Бобур Мустафоқулов. – Яъни бу жараён 2024 йил ноябрь ойида бошланди ва 2028 йил 1 январга қадар давом этади. Шу даврда туманимиздаги 50 та маҳаллада 45 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектларида хатлов ишларини амалга оширишимиз керак. Бунинг учун режа-жадвал тасдиқланган – қайси маҳаллада қачон хатлов бўлиши аниқ белгиланган. Хусусан, 2024-2025 йилларда туманимиздаги 14 маҳаллада 6812 та объектда хатлов ўтказилиши зарур ва ўтган йил Давлатобод ва Беклар маҳаллаларида ишларни якунладик. Бу йил эса шу вақтгача Сарбозор ва Сариосиёда хатлов ўтказилган бўлса, айни пайтда ходимларимиз Сочак маҳалласида ишлаяпти ва 2750 та кўчмас мулк объекти хатловдан ўтказилиб, шундан 1419 таси “E’TIROF” ахборот тизимига киритилиб, тегишли идоралардан хулоса олиш учун муҳокамага чиқарилди.  

Филиал раҳбарининг қайд этишича, қонун ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда ўтказилаётган хатловга идоранинг 14 нафар муҳандиси жалб қилинган. Улар 7 гуруҳга бўлинган ҳолда белгиланган маҳаллаларда ишламоқда, кунлик фаолияти доимий мониторинг қилиб борилади. Шунингдек, билим ва кўникмасини ошириш учун ўқув- семинарлар ташкил этилмоқда.

– Таъкидлаганимдек, қайси маҳаллада қачон хатлов ўтказилиши аниқ, бундан юртдошларимизни яна хабардор қилиш мақсадида маҳаллаларга чиқишдан олдин эълонлар беряпмиз, ижтимоий тармоқлар имкониятидан фойдаланяпмиз, – дейди Б.Мустафоқулов. – Шунга қарамай, ходимларимиз борганда хонадонида бўлмайдиган кишилар учрамоқда ва бунинг оқибатида гуруҳ бир неча марта ўша хонадон эшигини қоқиб, ҳам вақт йўқотяпти, ҳам режани бажариши қийин кечмоқда. Агар гуруҳ уч марта борганда ҳам хонадонда ўлчаш, техник инвентаризация ишларини амалга ошириш имконияти яратиб берилмаса, бу ҳақда далолатнома тузишга тўғри келмоқда ва ўша хонадон хатловдан қолиб кетади. Юртдошларимиз мазкур қонун аввало уларнинг манфаатларига қаратилганлигини, ер ва уй-жойига бўлган ҳуқуқларига доир ҳужжатларни тайёрлаб олиш учун қулай имконият эканлигини ҳис қилишлари керак. Бунинг учун улар ҳеч бир идора эшигини қоқмаяпти, турли хил ҳужжатлар тўпламаяпти, талаб қилинадигани – хатлов жараёнида ходимлар ишлашига шароит яратиб бериш, холос.

Филиал ходимларининг Сочак маҳалласидаги иш жараёнларини кузатиб, мазкур маҳаллада аҳоли хатлов моҳиятини англаган ҳолда ишчи гуруҳларнинг самарали фаолият кўрсатишига ёрдам бераётганига гувоҳ бўлдик.

– Сочак маҳалласида 9 июнда иш бошлагандик, 7 гуруҳ ишлаяпти, – дейди давлат кадастрлари палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси Тойлоқ тумани филиали бош муҳандиси Равшан Худойқулов. – 870 та объектни хатловдан ўтказишимиз керак ва шу пайтгача 290 тасида белгиланган юмушлар бажарилди. Маҳалла фуқаролар йиғини яқиндан ёрдам беряпти, одамлар қонун моҳиятидан яхши хабардорлиги учун ҳозирча кирган хонадонларимизнинг барчасида хатлов амалга оширилди. Режамиз бўйича 30 июнгача бу ердаги хатловни якунлаймиз ва сўнгра Таллиота маҳалласига ўтамиз.  

[gallery-23952]

Сочакда яшовчи Суннат Раҳмоновда хонадонининг эгалик ҳуқуқи мавжуд, лекин ҳовлида қўшимча қурилишлар қилгани учун турар жой кадастр ҳужжатларини янгилаши зарур эди. Хатлов жараёнида унинг бу масаласи ижобий ечим топадиган бўлди.  

– Кадастр идораси ходимлари ҳужжатларимни ва хонадонимизни кўриб, қўшимча янги қурилишимиз учун уйимизнинг ҳужжатларини янгилаш зарурлигини айтишди ва бу ишни ўзлари бажариб беришмоқда, – дейди С.Раҳмонов. – Ҳужжатлар тўғри бўлса, солиқ тўловлари ва бошқа масалаларда ўзимизга қулай бўлишини тушунтиришди. Маҳалладошларимиз бу ишлардан хурсанд.

Яшаб турган уйининг ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган ёки узоқ йиллардан буён мулк ҳуқуқини расмийлаштира олмасдан юрган юртдошларимизнинг ер ва уй-жойга бўлган ҳуқуқларининг эътироф этилиши юртимиздаги инсонпарвар сиёсат самараси, албатта. Бу жараёнда ҳам тартиб-қоида, белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар устувор бўлиши учун “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунда барчаси аниқ-тиниқ баён этилган. Фуқаролар ортиқча оворагарчиликларсиз тегишли эгалик ҳуқуқи ҳужжатини қўлга киритади, бу бўйича давлат идораларига мурожаат қилишларига ҳожат йўқ. Ҳамма гап қонун моҳиятини тушуниб, унинг қоида ва меъёрларига амал қилишимизда.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/JCp0wKkV-DY" title="Fuqarolar manfaatini ko‘zlagan qonun ijrosi qanday bormoqda?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат, видео),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фуқаролар манфаатини кўзлаган қонун ижроси қандай бормоқда? (+видео)