Freestyle шахмати бўйича Ўзбекистон чемпионатидан фоторепортаж
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида Freestyle шахмати бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Умумий мукофот жамғармаси 140 миллион сўмни ташкил этувчи мусобақада рапид ва блиц йўналишлари бўйича баҳслар ўтказиляпти.
Рапид йўналишида қизлар ўртасида кечган баҳсларда Лазизабону Комилжонова 9 партиядан 7 очко жамғариб, чемпионликни қўлга киритди. Кейинги ўринларни Мадинабону Халилова (6,5 очко) ва Ҳуснорахон Ҳуснитдинова (6 очко) эгаллади.
[gallery-30615]
Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда эса беш турдан сўнг Саъдулло Азизов 5 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Алмас Раҳматуллаев 4,5 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Шунингдек, яна 9 нафар шахматчи 4 тадан очко тўплаган.
Бугун рапид йўналишидаги қолган турлар ўтказилади. Эрта ва индин эса чемпионатнинг блиц баҳслари бўлиб ўтади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА