Франция шимолида бомба хавфи сабаб темир йўлда ҳаракат тўхтади
Франция шимолидаги Кале-Фретун темир йўл вокзалида портловчи модда ўрнатилгани эҳтимоли ҳақида хабар тарқалди.
Бунинг ортидан вокзал фаолияти вақтинча тўхтатилиб, поездлар қатнови чекланди. Па-де-Кале департаменти префекти ижтимоий тармоқ орқали берган баёнотда хавф мавжудлигини аниқлаш мақсадида текширув олиб борилаётгани айтилган.
“TER Hauts-de-France” минтақавий темир йўл тармоғи ҳам вокзалда эгасиз юк топилгач, ҳаракат ҳар икки йўналишда вақтинча бекор қилинганини билдирди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА