БМТ Тараққиёт дастурининг “Глобал аҳамиятга эга бўлган биохилма-хилликни муҳофаза қилиш мақсадида тоғли ҳудудларда ўрмон ва табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш ва бошқариш” лойиҳаси бўйича Угом-Чотқол миллий табиат боғида махсус экспедиция ўрганишлар олиб борди.
Унда асосий эътибор Қоронғитўқай – Штопр – Ойгаинг ҳудудларида ўрнатилган фототузоқлар кўздан кечирилди. Тасвирга олинган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси таҳлил қилинди. Кўплаб жойларда асосан қор қоплони, Тяншан қўнғир айиғи, Сибир тоғ эчкилари, сувсар, тулки, тўнғиз каби ҳайвонлар ҳамда каклик ва бошқа ҳар хил қушлар борлиги маълум бўлди.





– Айниқса, Қоронғитўқай ҳудудига борганимизда Майдонтол ва Ойгаинг дарёлари қўшилиб, Пском дарёси бошланадиган жойда экспедиция аъзолари эътиборини бир туп арча ўзига тортди, – дейди табиатни қўриқлаш бўйича катта инспектори, гуруҳ раҳбари Х.Тариқов. – Бу арча тангасининг кенглигига 3 кишининг қучоғи етмайди. Унинг ёши тахминан 200-300 йилдан юқори. Шунингдек, бутасимон ўсимлик ҳам учради, барглари, мевасининг кўриниши Ўзбекистон “Қизил” китобига киритилган Ўрта Осиё нокига ўхшаш бўлгани учун кичкина шоҳи ва мевасидан намуна олинди ва лабораторияда аниқлик киритиш учун юборилди.
А.Мусаев, ЎзА.