ФОТОГАЛЕРЕЯ: Ёшлар – Янги Ўзбекистон таянчи
Ўзбекистонда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариши учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
Ёшларга оид давлат сиёсати доирасида таълим, илм-фан, спорт, тадбиркорлик ва ахборот технологиялари соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилаётир.
[gallery-30150]
Мамлакатимизда Ёшлар кунига бағишлаб ўтказилаётган маънавий-маърифий, маданий ва спорт тадбирлари, интеллектуал танловлар, очилаётган замонавий кутубхоналар, ёшлар марказлари ҳамда янги ишлаб чиқариш корхоналарида яратилаётган иш ўринлари ёш авлод учун яратилаётган имкониятларнинг амалий ифодасидир.
Ушбу фотогалереяда юртимизнинг турли ҳудудларида ёшларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, инновацион ғояларини рўёбга чиқариши ва жамият ҳаётидаги фаол иштироки акс этган лавҳалар жамланган.
ЎзА