ФОТО: Ўзбекистон — Туркия муносабатлари Туркия матбуоти нигоҳида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон 29 апрель куни икки кунлик давлат ташрифи билан мамлакатимизга келган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон 29 апрель куни икки кунлик давлат ташрифи билан мамлакатимизга келган эди.Мазкур ташриф самарасида халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ва қардошлик анъаналари янада мустаҳкамланди. Ўзаро ҳамкорлик кенгайди, Стратегик шериклик олий кенгаши тузиш бўйича келишувга эришилди.
Мулоқотлар доирасида умумий қиймати 3 миллиард долларга тенг 50 дан ортиқ янги инвестициявий қўшма лойиҳани амалга оширишга келишилди.
Энг муҳими, ўзбек-турк азалий қардошлик ришталари мустаҳкамланди.
Муносабатларда янги босқич бошлангани, эришилган келишувлар, соҳалардаги ҳамкорлик, икки давлатнинг яқин йиллар ичида амалга оширилиши мўлжалланган режалари турк матбуотининг асосий мавзусига айланди.