Форумда 1,88 миллиард долларлик ҳужжатлар имзоланди
Самарқанд шаҳридаги Буюк Ипак йўли туризм марказида бўлиб ўтаётган БМТ Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференция доирасида ташкил этилган инвестиция форуми ниҳоясига етди. Мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги салоҳияти намойиш этилган мазкур нуфузли тадбирда 26 давлатдан 100 га яқин компания вакиллари қатнашди.
Анжуман давомида айни пайтгача 1 миллиард 880 миллион долларга тенг шартнома ва келишувларга эришилди. Ҳужжатлар тўғридан-тўғри инвестиция, грантлар ва халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш, савдо шартномалари кўринишида имзоланди.
Ғ. Хонназаров,
Н. Ҳайдаров (сурат), ЎзА