Куни кеча Жиззах вилоятининг олис Фориш туманида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Маданият карвони” ва “Маънавият фестивали” бошланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган очилиш маросимида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдуманнон Саидхонов “Маданият карвони” ва “Маънавият фестивали”нинг мазмун-моҳияти хусусида маълумот берди.

Тадбирда республика пойтахтидан келган тарғибот гуруҳи аъзолари: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими шоир Бобур Бобомурод, киноактёр Фарҳод Худойбердиев, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр актёри Муқаддас Мамадалиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотима Режаметова, хонандалар Холмамат Саидакбаров, Кумуш Мўминова, Дилшод Юсупов, Сурайё Қосимова ва сўз устаси Баҳодир Фозиловлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқ, шеър, ҳикоя ва латифалар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Мазкур маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар бир ҳафта давомида тумандаги барча маҳаллаларда бўлиб ўтиши кўзда тутилган.  

А.ҚАЮМОВ,

Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Форишда “Маданият карвони” ва “Маънавият фестивали” бошланди