– Россияга қарамлик нафақат хавфсизлигимиз, балки иқтисодиётимиз учун ҳам ёмон, – деди Урсула фон дер Ляйен Европа парламенти йиғилишида.
“Euronews” хабар беришича, Европа Комиссияси етакчиси Украинадаги уруш тугагач, РФдан қазиб олинадиган ёнилғини сотиб олишда давом этиш имкониятини бутунлай рад этди ва бундай қарор кўҳна қитъа учун “тарихий ўлчамдаги хато” бўлишидан огоҳлантирди.
Ўнлаб йиллар давомида ЕИ РФнинг энг йирик мижози эди, бироқ кўп миллиард евролик тижорат муносабати 2022 йил бошида Путин кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошлагандан кейин барбод бўлган. Шундан буён тузилма Россияда қазиб олинадиган ёнилғи истеъмолини қисқартириш бўйича мисли кўрилмаган чоралар кўрди. Жумладан, кўмир ва денгиз нефтига кенг қамровли тақиқ қўйди.
Мусулмон Зиё, ЎзА