Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника институти олимлари томонидан дуккакдошлар оиласи тангаўт туркумига мансуб янги ўсимлик тури кашф этилди.

 Академия матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ўсимлик дастлаб 2019 йилда Ботаника институти олимларининг Жануби-Ғарбий Помир-Олойнинг Ўзбекистон қисмидаги Боботоғ тизмасида амалга оширган дала тадқиқотларида топилган.

2020-2021 йилларда ушбу янги турнинг популяцияси ва экологияси ўрганилди. Узоқ вақт давомида мазкур топилма устида ўтказилган экологик, морфологик ва молекуляр тадқиқотларнинг натижаси ушбу ўсимлик турининг ўзига хос белгилари туркумнинг шу вақтгача маълум турларига мос келмаслигини кўрсатди.  

 Шу сабабли ушбу ўсимлик тури фан учун янги тур сифатида қайд этилди ва унга “Hedysarum sunhangii Juramurodov & Tojibaev, 2021”, деб ном берилди. Ушбу турнинг кашфиёти ҳақидаги мақола халқаро Phytotaxa  журналида чоп қилинди.  

 Моҳигул Қосимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Флора оламида яна бир ўсимлик тури кашф қилинди