Бу ҳақда жамият ахборот хизмати хабар берди. Унда ёзилишича, 2025 йил 1 июль куни “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятининг халқаро индикатив кредит рейтингини “BB” даражасида тасдиқлади.

Мазкур рейтинг Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтинги билан тенг даражада белгиланиб, прогноз “барқарор” деб баҳоланди.

Бундан бир неча кун аввал, яъни 2025 йил 26 июнь куни агентлик томонидан Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги ҳам “BB-”дан “BB” даражасида баҳоланиб, барқарор кутилмалар билан тасдиқланган эди. Жамият ахборот хизматига кўра, бу ўзгариш сўнгги йиллардаги илк ижобий динамика сифатида қайд этилмоқда.

“Fitch Ratings” томонидан эълон қилинган ҳисоботда “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг иқтисодий барқарорликни сақлаш, самарали корпоратив бошқарувни жорий этиш, шаффоф молиявий ҳисобот юритиш ва инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган ҳаракатлари юқори баҳоланган.

Хусусан, жамиятнинг аниқ ва узоқни кўзлаган бизнес стратегияси, молиявий интизоми ҳамда ташқи бозорлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга доир ёндашуви халқаро мутахассислар томонидан ижобий баҳоланди. Бу омиллар жамиятнинг халқаро молия бозорларидаги нуфузини янада мустаҳкамлайди.

“BB” даражасидаги рейтинг “Иссиқлик электр станциялари” АЖ учун ташқи сармояларни жалб этиш, узоқ муддатли молиявий барқарорликни таъминлаш, шунингдек, халқаро шериклар билан ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим омил ҳисобланади.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Fitch Ratings” “Иссиқлик электр станциялари” АЖ рейтингини “BB” даражасида тасдиқлади