АҚШда 150 йилга қамалган NASDAQ фонд биржаси директорлар кенгашининг собиқ раиси, тадбиркор Бернард Мэдофф бугун турмада вафот этган.
Мэдофф Шимолий Каролинадаги Батнер шаҳрида тиббиёт марказида ҳаётдан кўз юмди, деб ёзади Associated Press нашри.
Тахмин қилинишича, маҳбус ўз ажали билан ўлган. 2020 йилда адвокатлар 82 ёшли Мэдоффни қамоқдан чиқариб олишга ҳаракат қилишган эди, бироқ саъй-ҳаракатлари беҳуда кетди.
Бернард Мэдофф қимматли қоғозлар билан товламачилик қилгани, пул ювиш билан шуғуллангани, фирибгарлиги ва судда ёлғон гувоҳлик бергани учун жазоланган эди. Энг йирик молиявий пирамидаси билан тарихдан жой олган Мэдофф ўзига қўйилган барча айбни тан олган. Мэдоффнинг қилган ишидан дунё бўйича тахминан 3 миллион киши жабр кўрган. Унинг фирибгарлиги жабрланувчилар учун жами 64,8 миллиард долларга тушган.