Финляндиянинг энг қадимий ва ягона ахборот агентлиги ёпилмоқда
Финляндиянинг 1887 йилдан бери фаолият юритиб келаётган энг қадимги ва ягона ахборот агентлиги – STT 2027 йил март ойида иқтисодий қийинчилик туфайли ёпилиши эълон қилинди.
– Қайта тузилиш режаси асосида STT март ойида янгилик ва суратлар агентлиги сифатидаги фаолиятини тўхтатади, – дейилган компания веб-сайти хабарида.
Ўзгариш корхонанинг матбуот хабарномалари тарқатиш бўлимига таъсир қилмайди. Ушбу гуруҳ 7 ходим билан ишни давом эттиради. Агентликнинг 89 вакили, жумладан 69 журналист ишдан бўшатилади.
– Бу бутун жамоамиз учун оғир кун ва мен барча ходимлар учун афсусдаман, – деди бошқарув раиси Петтри Путкиранта. – Анча вақтдан бери молиявий қийинчиликни бошимиздан кечиряпмиз. Ҳеч ким хоҳламаган қарорга келдик.
С.Раҳимов, ЎзА