Филиппин паромида ёнғин: камида 5 киши ҳалок бўлди
Филиппиннинг оммабоп сайёҳлик ҳудудларидан бири ҳисобланган Палавон музофоти қирғоғи яқинида паром ёнди. Оқибатда ҳозирча 5 киши ҳаётдан кўз юмгани, 87 инсоннинг тақдири ҳали номаълумлиги эълон қилинди.
“Синьхуа” агентлиги маҳаллий қирғоқ хавфсизлиги хизматига таяниб хабар беришича, фалокат юз берган вақт “MV June Aster” кемасида жами 117 йўловчи, 17 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Маҳаллий ҳокимият вакиллари маълум қилишича, қутқарувчилар ҳозиргача 42 кишини сувдан чиқариб олган. Қутқарув амалиёти Корондаги Марсилла маҳалласидан тахминан 2,2 километр масофада, сув ҳудудида фаол давом эттириляпти. Воқеа жойига дарҳол махсус гуруҳлар сафарбар этилган, мутахассислар офат келиб чиқиши сабабини аниқламоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА