Мамлакатимизда ҳалол меҳнат ва юрт равнақи йўлидаги фидойи хизмат ҳар доим юксак қадрланади. Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги “А.Қодирий” фермер хўжалиги раҳбари Асатилла Бердиқуловнинг давлат мукофоти – «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланиши ҳам ана шу эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Бугун ана шу давлат мукофоти фермерга Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов томонидан тантанали равишда топширилди.

Асатилла ака деярли 50 йилдан буён қишлоқ хўжалигида фаолият юритиб келмоқда. 1998 йилдан бери ўз хўжалигига раҳбарлик қилиб, унумдорлиги паст ерларни ҳам серҳосил майдонга айлантира олди. Ҳар йили юзлаб оилалар унинг етиштирган пахтаси, ғалласи ва чорвачилик маҳсулотларидан баҳраманд бўлмоқда.

Ҳозирги кунда хўжаликнинг 411 гектар ер майдонида пахта ва ғалла асосий йўналиш сифатида парваришланмоқда. Сўнгги йилларда ерлардан барқарор равишда гектарига 25–40 центнер пахта, 55–70 центнер ғалла олинмоқда. Шу билан бирга, хўжаликда  чорвачилик йўналиши ҳам кенг йўлга қўйилиб, маҳаллий аҳоли учун арзон ва сифатли маҳсулотлар манбаи яратилган.

Фермер ташаббуси билан ҳосилдорликни ошириш мақсадида замонавий агротехника ва илғор технологиялар жорий этилди. Унинг тажрибалари вилоят ва республика миқёсидаги кўплаб семинарларда намуна сифатида намойиш қилинмоқда. Ҳар йили турли ҳудудлардан фермерлар ва ёш мутахассислар тажриба ўрганиш учун унинг хўжалигига ташриф буюришади.

Асатилла Бердиқуловнинг серқирра ва унумли меҳнати давлат томонидан бир неча бор муносиб баҳоланган. У «Шуҳрат» медали, «Меҳнат шуҳрати» ордени, «Хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» унвонлари билан тақдирланган.

–   Фермерлик — мен учун фақат касб эмас, балки ҳаёт тарзи. Юртимизда ерга меҳр билан экин сепсанг, халққа хизмат қиласан. Бу энг катта бахт, –   дейди у самимият билан.

Унинг бугунги мукофоти нафақат шахсий меҳнатига берилаётган юксак баҳо, балки бутун Сардоба деҳқонлари, умуман, юртимиз қишлоқ хўжалиги фидойиларига бўлган эътибор ва эътироф сифатида қабул қилинмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фидокорона хизматлари учун тақдирланди