Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкентда сайёр қабуллар бошлангани ҳақида хабар қилгандик.
28 апрель санасидан бошланган мазкур сайёр қабулнинг илк кунида Тошкент шаҳридаги Сирғали, Янгиҳаёт, Яккасарой, Бектемир туманларидаги ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди.
Кеча, 29 апрелда эса Чилонзор, Учтепа, Олмазор, Шайхонтоҳур туманларидаги фуқаролар учун суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Учтепа туманидаги «Эко боғ» ҳудудида ўтган сайёр қабулда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича фуқароларни Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов, Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари–фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Шуҳрат Аббасов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Акбарали Турабов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Мақсудбек Саидов ва фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича, маъмурий ва иқтисодий судларнинг раислари ва судьялари жами 251 нафар фуқарони қабул қилишди.
Қабул қилинган фуқароларнинг 165 таси жиноят ишлари бўйича, 69 таси фуқаролик ишлари бўйича, 7 таси маъмурий ишлар бўйича, 10 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этди. Шундан, 186 нафар фуқаронинг оғзаки, 65 нафар фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.
Жами 251 та мурожаатлардан 62 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 124 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожаатлар қаноатлантирилди.
65 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов ҳайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.
124 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал этилди:
- Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди томонидан 22 нафар,
- Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан 5 нафар,
- Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан 18 нафар,
- Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди томонидан 10 нафар – жами 55 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилинди.
Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 18 нафар шахсга нисбатан алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди.
2 нафар шахсга нисбатан фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилди.
ФИБ судлар томонидан:
- 1 нафар шахсга нисбатан моддий ва маънавий зарар ундириш;
- 1 нафар шахсга нисбатан алимент миқдорини кўпайтириш;
- 2 нафар шахсга нисбатан қарз ундириш;
- 15 нафар шахсга нисбатан таъминот ундириш;
- 1 нафар шахсга нисбатан меросхўр деб топиш;
- мерос улушини белгилаш;
- 3 нафар шахсга нисбатан бола билан учрашиш тартибини белгилаш;
- 1 нафар шахсга нисбатан оталик ҳуқуқини тиклаш ва болани қайтариш;
- 2 нафар фарзандликка олиш;
- 8 нафар шахсга нисбатан уй-жой муносабатлари билан боғлиқ низолар юзасидан даъво аризалар қаноатлантирилди.
Тарафлар ярашганлиги сабабли 3 та алимент ундириш ҳақидаги суд буйруғи бекор қилинди.
ФИБ судлар томонидан ажрашиш ёқасига келиб қолган оналар билан суҳбат ўтказилиб, 25 нафар вояга етмаган фарзанди бор 12 та оила яраштирилди.
Иқтисодий судлар томонидан 429 та ишлар суд мажлисларида кўрилиб, шундан тадбиркор (даъвогар)лар фойдасига жами 21 042 000 000 сўмлик даъво талаблари қаноатлантирилди.
Республика бюджетига 189 720 000 сўм ихтиёрий равишда давлат божи тўланган бўлса, суд қарорларига асосан 1 037 000 000 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Қабулда муаммолари ҳал бўлган 51 нафар фуқаролар Президент номига ёзма ташаккурнома билдирдилар. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш бўйича аризаси қаноатлантирилди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2 нафар шахсга нисбатан моддий ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги, 7 нафар шахсга нисбатан қарз ундириш тўғрисидаги, 8 нафар шахсга нисбатан таъминот ундириш ҳақидаги, 1 нафар шахсга нисбатан компенсация ундириш ҳақидаги даъво аризалар қаноатлантирилди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан тарафлар ярашганлиги ва даъвогар даъвосидан воз кечганлиги сабабли меросдан улушни ундириш ҳақидаги 2 та, таъминот ундириш ҳақидаги 4 та фуқаролик иши иш юритишдан тугатилди.
Тарафлар ярашганлиги сабабли 3 та алимент ундириш ҳақидаги суд буйруғи бекор қилинди. Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, 15 нафар вояга етмаган фарзанди бор 8 та оила яраштирилди.
Қабулда муаммолари ҳал бўлган 14 нафар фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирди.
ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томоиндан бугун - 30 апрель соат 9:00 да М.Улуғбек туманидаги Марказий Тошкент паркида Марказий Тошкент паркида Яшнобод, Миробод, Юнусобод, Мирзо Улуғбек туманларидаги ҳуқуқий ёрдамга мухтож бўлган фуқаролар учун суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказиляпти.