Озарбайжон пойтахти Бокуда Халқаро автомобиль федерациясининг (FIA) Бош ассамблея йиғилишида 2023 йил мобайнида ўтказилган мусобақалар, халқаро тадбирлар қатори келгуси 2024 йил режалари муҳокама қилинди.

Бош ассамблея йиғилиши давомида автомобиль спортининг истиқболи ва тараққиёти масалалари хусусида сўз юритилиб, Халқаро автбомобиль спорти федерациясининг келгуси йилда тадбирлари ўтадиган мамлакатлар номи ва мусобақаларнинг саналарига аниқлик киритилди.

Делегатларнинг овоз бериши ва қизғин муҳокамалар якунида Халқаро автомобиль федерацияси Бош Ассамблеясининг 2024 йилдаги навбатдан ташқари йиғилишини ўтказиш ҳуқуқига Самарқанд шаҳри эга бўлди.

Баку анжуманида таъкидланганидек, қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандда келгуси йилнинг 14 июнида ташкил этилиши режалаштирилган йиғилишда FIA ижроия қўмитасининг ҳисоботлари тингланади, федерация низомига киритиладиган ўзгаришлар ҳамда автомобиль спорти билан боғлиқ айрим масалалар кўриб чиқилади, қарорлар қабул қилинади дейилади Халқаро автомобиль спорти федерацияси хабарида.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
FIA нинг келгуси йилдаги Бош Ассамблея йиғилиши Самарқандда ўтади