Зангиота туманида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган сайлда Тошкент вилоятидаги маҳаллалардан 4 мингдан зиёд йигит-қизлар қатнашди.

Тадбир доирасида “Беш ташаббус” ҳаракати тадбирлари ўтказилди. Унда асосий эътибор ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилишга қаратилди.  

"Ёшлар ойлиги" доирасидаги "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори билан бошланган маънавий-маърифий тадбирнинг навбатдаги манзили туман Ахборот-кутубхона маркази бўлди. "Китобхонлик маънавиятга элтувчи йўл" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир иштирокчилари энг янги нашрлар билан танишди.

Шунингдек, “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ҳам ўтказилди. Суҳбат давомида 11-синф битирувчиларини мустақил ҳаётга тайёрлаш жараёнида уларни касб-ҳунарга ва илм-фанга эга бўлишлари учун керакли барча шароит яратиб берилиши таъкидланди. Ўқувчилар ўзларининг келгусидаги режалари, мактабни битириб қайси олий ўқув юртига имтиҳон топшириши тўғрисидаги қарори, танлаган касби ҳақида айтиб берди.

Учрашув якунида тенгдошларига ибрат бўлган фаол ёшларга қимматбаҳо совғалар топширилди. Гала-концерт дастурида эл суйган таниқли санъаткорларнинг чиқишлари ёшлар сайлини ҳақиқий байрам шоусига айлантирди.

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фестивалда 4 мингдан зиёд ёшлар қатнашди