"Агробанк" ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамкорликда фермер хўжаликлари раҳбар ва ишчи ходимлари учун интенсив ўқув курси ташкил этди.

Мазкур ўқув курсида 80 мингга яқин фермер хўжаликларини қамраб олиш режалаштирилган бўлиб, фермерлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янгиликларни ўрганиб боради. Шунингдек, замонавий техника ва технологиялар, ердан унумли фойдаланиш, инновацион ечимлар, амалиётда учрайдиган муаммоларни бартараф этишда маҳаллий ва хорижий ёндашувлар бўйича дастлабки билим ва кўникмаларга эга бўладилар. 

 Ҳозирги кундаги долзарб ва зарур бўлган сувдан самарали фойдаланиш технологиялари, зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш усуллари, чорвачилик ва паррандачилик йўналишида инновацион интенсив технологиялар, деҳқончиликда ҳосилдорликни оширишнинг замонавий усуллари, фермер хўжалиги менежменти, тупроқ унумдорлиги, муаммолари ва унинг сифатини яхшилаш чора-тадбирлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини териш, сақлаш, ишлов бериш ва сотиш, қишлоқ хўжалиги маркетинги мавзулари ўқув курс давомида ўқитиб борилади.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университет, соҳадаги олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтлари, Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш бўйича миллий лойиҳаси, Қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ташкилотлар ҳамкорлик қилмоқда.

Мазкур ўқув курси кўлами бўйича мамлакатимиздаги энг йирик лойиҳа бўлиб, бир вақтнинг ўзида юртимиздаги 13 та ҳудудида "Агробанк" вилоят бошқармаси биноларида замонавий жиҳозланган ўқув хоналарида 100 дан ортиқ юқори малакали тренерлар жалб этилган. Ўқув курсини юқори даражада ва сифатли ташкил этиш мақсадида ҳар бир ҳудуд бўйича менежерлар танлаб олинган ҳолда 2021 йилнинг ноябрь ойидан 2022 йилнинг якунига қадар ташкил этилади. Ҳар бир курс давомида фермер ва деҳқонларнинг малакасини оширишга эришилади. 
Ўқув курсини ҳар томонлама қулай ва замонавий ташкил этиш мақсадида, кофе-брейк, тушлик, транспорт хизмати ҳамда олис ҳудудлардан келган тингловчилар учун меҳмонхона хизматлари ҳам ташкил этилган. Шунингдек, тингловчилар хориж тажрибасига эга мутахассислар томонидан ўтиладиган мастер-классларда қатнашиш имкониятига эга бўлади. 
Янада қулайлик яратиш мақсадида ўқув курсига қатнашиш истагида бўлган фермерлар хўжаликлари раҳбар ва ишчилари телеграм бот орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтиши мумкин.

@fermerlarkursi_bot

Тел:  95 500-80-01;  95 500-80-10;  95 194-80-01.

Реклама ҳуқуқи асосида

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермер хўжаликлари раҳбар ва ишчилар учун интенсив ўқув курси очилди