Тошкент вилоятида Жаҳон банки иштирокидаги “Кўчмас мулк ва кадастр тизимини рўйхатга олиш тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган ахборот тизими орқали қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ердан фойдаланувчиларнинг ер майдонларини давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари бошланди.

Давлат кадастр агентлиги маълумотига кўра, мазкур амалиёт Тошкент вилояти Оққўрғон туманида "INOLLA" дастурида синовдан ўтказилди ва муваффақиятли ўтди.

Эндиликда фермер хўжалиги фойдаланишдаги ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар ягона платформада жамланади. Бунда экин ер майдонларининг умумий ҳажми, ер турлари ва фойдаланиш мақсади, шунингдек, ҳуқуқий мақоми ҳамда бошқа маълумотлар координаталар асосида электрон хариталарда акс этади.

Ер майдони тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар тизимга киритилгандан сўнг мазкур ер майдони фермер хўжалиги номига давлат рўйхатидан ўтказилади ҳамда тизимдан махсус QR кодли давлат реестридан кўчирма берилади.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермер хўжаликлари илк бор Жаҳон банки лойиҳаси доирасида яратилган тизимда рўйхатдан ўтди