Фермер хўжалигининг электрдан қарздорлиги ундирилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ҳамда унинг Поп тумани бўлими томонидан электр энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ қарздорликларни ундириш борасида ижро ҳаракатлари изчил давом эттирилмоқда.
Хусусан, бюро иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжатига асосан, тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг электр таъминоти корхонаси олдидаги қарздорлигини ундириш чоралари кўрилди.
– Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида фермер хўжалигидан энергия учун юзага келган салкам 670 миллион сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, коммунал хизмат кўрсатиш идорасининг ҳисоб рақамига ўтказилиши таъминланди, – дейди Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Баҳромжон Насриддинов. – Мазкур ижро ҳаракати электр энергияси учун тўлов интизомига риоя этиш, мавжуд қарздорликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда иқтисодий муносабатларда қонунийликни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга эканини яна бир бор кўрсатади.

Дарҳақиқат, бюро органлари томонидан суд ва бошқа ваколатли органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ундирувчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликларни ундириш юзасидан амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири