Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси жорий йилнинг 2 – 3 сентябрь кунлари Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссия (ESKATO) томонидан Остона шаҳрида ташкил этилган «Рақамли инклюзия ва трансформация бўйича Осиё – Тинч океани вазирлар конференцияси»да иштирок этиш учун хизмат сафарини амалга оширди.

Ушбу тадбир доирасида вазир Шерзод Шерматов Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Ж.Мадиев билан учрашув ўтказди, дейилади Рақамли технологиялар вазирлиги маълумотида.   

Учрашувда рақамли кўникмаларни ўқитишни таъминлаш, рақамли инклюзивлик ва рақамли трансформация бўйича минтақавий ҳамкорлик ҳолати ва уни мустаҳкамлаш истиқболларига эътибор қаратилди.   

Бундан ташқари, рақамли инновацияларни жадаллаштириш учун зарур минтақавий ҳамкорлик режаларига тўхталиб ўтилди.   

Яна бир муҳим масала, икки мамлакат иштирокида космосга ўзаро сунъий йўлдошлар гуруҳини учириш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш масаласини ўрганиш ва маълумотларни жорий йил якунига қадар таҳлил қилиб, таклифларни белгилаб олиш муҳокама қилинди.   

А. РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фазога сунъий йўлдошлар гуруҳини учириш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди