Қонун лойиҳасига шарҳ

Турли кўринишдаги табиий офатлар ёки техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келганда, энг биринчи ўринда фуқароларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини асраш муҳим ҳисобланади. 

Кўпчилик бу каби хохуш вазиятларга фақатгина Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг тизимидаги бўлинмалар масъул деб билади. Аммо ундай эмас. Эндиликда бир қатор вазирлик ва маҳаллий ҳокимият органларининг бу борадаги вазифалари ва ҳамкорлиги тартибга солинмоқда. 

Яқинда парламент қуйи палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилган аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасида ушбу масалалар ўз аксини топмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Мамадалиев қуйидагиларни таъкидлади: 

— Мамлакатимизда аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, рўй бераётган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлиллари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг бу борадаги ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйиш, уларнинг фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишдаги вазифаларини янада такомиллаштириш лозимлигини кўрсатмоқда. 

Шу нуқтаи назардан ишлаб чиқилган ушбу қонун лойиҳаси билан 6 та вазирлик ва идора — Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирликлари, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги вазифа ва ваколатлари аниқлаштирилмоқда. 

Айрим ҳолларда муайян ҳудудда содир бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этишда сансалорлик ҳолати юзага келади. Яъни, одатда фавқулодда вазиятлар ҳолатларида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги асосий масъул деб қаралади. Аммо бундай вазиятларда аҳолини зудлик билан эвакуация қилиш, тезкорлик билан жойларни тайёрлаш, фуқароларни муайян ҳудудга жойлаштириш, ер ажратиш, уларни зарур бўлган озиқ-овқат ва тиббий воситалар билан таъминлаш масалалари фақатгина ушбу вазирлик зиммасига ташлаб қўйилмайди. Аксинча, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳам фаол иштирок этади. 

Шунингдек, ҳужжат лойиҳасида фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарни қоплаш тартиби такомиллаштирилмоқда. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга, иқлим ўзгариши билан боғлиқ табиий офатлар хавфини камайтиришга, фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарни баҳолаш ва қоплашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштирига хизмат қилади. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фавқулодда вазиятларга фақатгина битта вазирлик масъул эмас