Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Ҳашман” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 17-умумтаълим мактабида “Фавқулодда вазият жой ва макон танламайди” шиори остида аҳоли ўртасида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилди.

Дастлаб ўқувчилар ва маҳалла фаоллари туман фуқаро муҳофазаси хизматлари томонидан ташкил этилган кўргазмалар билан танишди. Тадбирнинг асосий қисмида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул ходими полковник Х.Зоиров, Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи полковник Б.Режепов ва бошқалар ўқувчиларга фавқулодда вазиятлар вақт ва жой танламаслиги, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳаракатланиш тартиби ва тегишли ташкилотларга қўнғироқ қилиш лозимлигини тушунтирди. 

Тадбирда туманда ташкил этилган “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзолари қасамёд қабул қилди ва уларга эмблема гувоҳномаси тантанали равишда топширилди. 

[gallery-16071]

– Бугун мен ҳам “Ватан таянчи” отрядининг аъзоси бўлдим, – дейди 24-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Жаҳонгир Усмонов. – Шу муносабат билан бизга кўкрак нишони берилди. Бу барчамизга катта масъулият юклайди. Мен келажакда Ватанимга содиқ фарзанд бўлиб, юртимга, халқимга, Президентимга хизмат қиладиган ҳарбий бўлмоқчиман. 

Тадбир давомида синфларда “Очиқ дарс”лар ташкил этилиб, уларда ўқувчиларга “Ис газидан заҳарланиш”, “Табиий ва техноген фавқулодда вазиятлар”, “Зилзила”, “Озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш” каби мавзуларда тушунчалар берилди. Ўз навбатида ўқувчилар томонидан мавзулар доирасида саҳна кўринишлари намойиш этилди. 

– Бугунги тадбир ўсиб келаётган авлодга келажакда хавфсиз яшашлари, уларни ҳар қандай содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилди, – дейди мактабнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси Тўлқин Орипов. – Туман фуқаро муҳофазаси хизматлари томонидан ташкил этилган кўргазмада ўқувчиларимиз фавқулодда вазиятлар содир бўлганда қандай ҳаракатланиш лозимлиги, фойдаланиладиган жиҳоз ва ускуналар, жабрланганларга биринчи тиббий хизмат кўрсатиш, уларни қутқариш режалари билан танишди. Улар тактик жараёнларда иштирок этиб, ўз билим ва кўникмаларини оширди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/3RiJpYGPptY" title="Favqulodda vaziyat joy va makon tanlamaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Тадбир иштирокчилари мактабимизда ташкил этилган “Шон-шараф музейи”да ҳам бўлиб, бу ердаги экспонатлар билан яқиндан танишди, қимматли маълумотларга эга бўлди. Тадбир давомида қутуриш касалликларининг олдини олиш мақсадида кўргазмали семинар ўтказилиб, шартли равишда ит тишлаган беморга биринчи ёрдам кўрсатилди, итларни эмлаш жараёни амалга оширилди. 

Маҳалла ҳудудидаги 465 та хонадонда ис гази ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Аниқланган камчиликлар тегишли хизматлар билан жойида бартараф қилинди. Шунингдек, таъмирланаётган бинода ишчи-ходимлар билан учрашув ташкил этилиб, фавқулодда ҳолат содир бўлганда ҳаракатланиш тартиби, ёнғин чиққанида ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиш ҳолати амалда кўрсатиб берилди. 

– Ушбу тарғибот тадбирларини ўтказишимиздан мақсад – хонадонлар, ташкилот ва корхоналарда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишдир, – дейди Навбаҳор тумани фавқулодда вазиятлар бўлими тезкор бўлинмаси бошлиғи Элмурод Мамасаидов. – Келиб чиққан ёнғинларни ўтган йилга нисбатан солиштирадиган бўлсак, камайишга эришилган. Содир бўлган ҳолатларда аҳолимизнинг жабрланиши камайган. Бу эса, албатта, олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларининг натижаси, деб ўйлайман. Тарғибот тадбирлари давомида аҳоли хонадонларида содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар юзасидан тушунтиришлар берилмоқда, ўрганишлар олиб борилмоқда. Аниқланган камчилик ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрмоқдамиз. 

Ўқув машқи ва профилактик тадбирлар давомида аҳоли вакиллари ҳамда ташкилот, корхоналар раҳбарларига тегишли кўрсатма ва таклифлар берилди. 

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат+видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фавқулодда вазият жой ва макон танламайди (+видео)