Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича ўтган йил ноябрь ойида қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Давлатимиз раҳбари тиббиётда ҳам “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари” каби масалани ичига кириб, мунтазам шуғулланмаса ислоҳотлар натижасини халқ сезмаслигини таъкидлади.

Шунинг учун, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, ҳудудий тиббиёт бўлинмалари раҳбарлари бир ҳафта муддатда апрель ойида ва йил якунигача қиладиган ишлари бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, аниқ режалари билан халққа мурожаат қилиши ва тизимда ўзгариш қилишга ваъда бериши айтилди.

Қайд этилганидек, эртадан бошлаб қуйидаги раҳбарлар ҳудудларда қабул қилинган фармон ва қарорлар ижросини охирига етказишга шахсан масъул бўлади.

Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев – Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро вилоятларига;

соғлиқни сақлаш вазири А.Ҳожибоев – Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрига;

вазирнинг биринчи ўринбосари А.Иноятов – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий вилоятларига;

вазир ўринбосари Э.Боситханова – Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларига;

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Б.Юсупалиев – Жиззах ва Навоий вилоятларига;

вазир ўринбосари А.Азизов –Самарқанд, Сирдарё вилоятларига бириктирилди.

Ушбу раҳбарлар вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга 1 майга қадар Сирдарё вилояти ҳамда 26 та туман ва шаҳар тажрибасини республиканинг барча ҳудудларида бошлаш кераклиги таъкидланди.

Бунда, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббиёт бригадаларини ташкил этиб, тиббий хариталарни шакллантириш, аҳолини 4 та хавф гуруҳларига ажратиб, манзилли кўрикдан ўтказиш ва даволаш ишларини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Ушбу масала бўйича Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Рустам Йўлдошевнинг батафсил ҳисоботи тингланди.

Унинг таъкидлашича, вилоятда тиббиёт бригадалари томонидан аҳолининг саломатлик ҳолати хатловдан ўтказилиб, улар 4 та хавф гуруҳига (соғлом, касаллиги йўқ бўлса-да носоғлом турмуш тарзи юритаётганлар, беморлар, ўзгалар парваришига муҳтож ва ногиронлиги бўлганлар) ажратилган ва вилоятнинг “электрон тиббий харитаси” яратилган.

Аниқланишича, вилоятда аҳолининг 154 минг нафари – соғлом (19,5 фоиз), 356 минг киши – носоғлом турмуш тарзи юритаётганлар (45 фоиз), 257 минг – беморлар (32,5 фоиз), 25,5 минг – ўзгалар парваришига муҳтож ва ногиронлиги бўлганлар (3 фоиз) гуруҳига киради.

Йиғилишда Чилонзор туманида 145 та тиббиёт бригадаси томонидан олиб борилган ўрганишлар ҳақида ҳам маълум қилинди.

Тумандаги мавжуд 51 та маҳаллада 231 минг аҳоли (туманда 258 минг аҳоли истиқомат қилади) хатловдан ўтказилганда, 20 минг нафар ортиқчи вазнли экани аниқланган.Ваҳоланки, илгари бор-йўғи 1 минг 200 та ортиқча вазнли фуқаро рўйхатда турган.Хатлов давомида Чилонзорда эндокрин касалликлар олдинги 7 мингтадан 13,5 мингтага ошган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармон ва қарорлар ижросини охирига етказиш бўйича ҳудудларга масъуллар бириктирилди